2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оққўрғонликлар ҳаёти ўзгаради

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Оққўрғон ва Сорисув маҳаллаларида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада 42 банддан иборат “Йўл харитаси” тайёрланиб, ҳар бир банд ижроси Республика ишчи гуруҳи томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.  

Жумладан, ҳудуд аҳолиси электр таъминотини яхшилаш мақсадида иккала маҳаллада яроқсиз симёғочлар ўрнида 480 таянч бетон устун ўрнатиш, учта қўшимча трансформатор қўйиш, 70 дона юқори кучланишли ҳаво тармоғи ва 10,2 километр СИП кабел тармоғи тортиш режалаштирилган. Оққўрғон маҳалласидаги етти ва Сорисувдаги уч ички кўчанинг қарийб 2 километр қисмини шағаллаштириш, 3,6 километр умумфойдаланишдаги автомобил йўлларини капитал таъмирлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, маҳаллалардаги марказий кўчаларда пиёдалар йўлаклари қурилади, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади. Ариқ ва зовурлар тозаланади, қабристонлар ҳудудида ободонлаштириш ишлари бажарилади. “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида кўчаларда кузатув камералари қўйилади. Оққўрғон маҳалласи учун янги бино қурилади. Шунингдек, таълим ва тиббиёт муассасаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилади, қуёш панеллари ўрнатилади.  

Маҳаллаларда “хонадонбай” ўрганиш асосида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, томорқадан самарали фойдаланиш, бандлигини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тиббий кўрик, спорт мусобақалари, интеллектуал танловлар ўтказиш, бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этиш ва бошқа вазифалар белгиланган. Айни пайтда барча йўналишлар бўйича масъул ташкилотлар томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.  

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва республика ишчи гуруҳи масъуллари иштирокида Оққўрғон ва Сорисувдаги ишлар вилоят ташкилотлари ва Пайариқ тумани ҳокимлиги масъуллари, маҳаллалар фаоллари иштирокида муҳокама этилди. “Йўл харитаси”да белгиланган ҳар бир вазифа ва чора-тадбирларни ўз вақтида, сифатли бажариш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Амалга ошириладиган ишлар аҳоли ҳаётини ўзгартириши ва розилигига хизмат қилиши зарурлиги таъкидланди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредитИшонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти

Фойдали ресурслар