2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Юртимизда куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўрилмоқда. Ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини мавсумга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бажарилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарҳод Боқиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жомбой туманида бўлиб, ҳудудда 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишди.

Тумандаги 24-умумтаълим мактабида мавсумга ҳозирлик доирасида таълим даргоҳининг ўқув хоналарини иситиш учун кўмир ёқилғиси билан қиздириладиган қозонхона техник кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилган. Ҳозирча 10 тонна кўмир захираси шакллантирилган. Мактаб биносида 15 кВт қуёш панеллари ўрнатилган ва ундан самарали фойдаланилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари қуёш панели ва аккумулятори билан жиҳозланган 30-сонли мактабгача таълим ташкилотининг моддий-техник базаси, кичкинтойлар таълим-тарбия оладиган хоналарни иситишга мўлжалланган батареялар ҳолатини кўздан кечирди.

Сенатор ва депутатлар туманнинг Алишер Навоий маҳалласида ҳам бўлиб аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Уларнинг коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммо ва таклифларни эшитиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Маҳалладаги хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилиши, унинг имкониятлари, афзалликлари юзасидан хонадон эгалари билан мулоқот уюштирилди.  

Ишчи гуруҳ Тойлоқ туманида ҳам мавсумга тайёргарлик жараёнларини ўрганиб, мутасаддиларга зарур тавсиялар берди. Шунингдек, “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг вилоят филиалига қарашли кўмир омборлари фаолияти ўрганилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар