2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи: муаммолар ҳал этилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирмоқда. Унда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ва намунавий кўча, обод хонадон тизимини жойларда ташкил этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларда хонадонбай юриш орқали аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар аниқланди. Мисол учун, Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Булунғур ва Нарпай туманларида аҳоли уй-жойларининг ичимлик суви, электр таъминоти ва ички йўллар таъмири, Самарқанд шаҳри, Пайариқ, Оқдарё, Самарқанд туманларида эса оилавий шифокорлик пунктлари ёки мактабгача таълим масканлари сингари қатор ижтимоий соҳа объектларининг мукаммал таъмирга муҳтожлиги каби масалалар.

Ушбу аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ишчи гуруҳ масъуллари томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун жами 38,1 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди. Мисол учун Каттақўрғон шаҳри “Нуробод” маҳалласида 3,1 км, “Кунжупай” маҳалласида 0,9 км, Булунғур тумани “Самарқанд” маҳалласида 1,8 км, Пайариқ тумани “Халқобод” маҳалласида 1,3 км, Нарпай тумани “Ўзбекистон” маҳалласида 1,0 км, Самарқанд шаҳри “Мулён” маҳалласида 1,2 км асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона трансформатор,
104 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 4,05 км янги электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Жумладан, Булунғур туманида 47 дона, Самарқанд туманида 23 дона таянч устунлар ва Пайариқ туманида, Каттақўрғон шаҳрида 1 донадан трансформатор ўрнатилди.

Ичимлик сувини яхшилаш борасида ҳудудда 5 900 метр ичимлик суви тармоғи тортилди. Жумладан, Нарпай тумани “Гулистон” маҳалласига 1 000 метр, Каттақўрғон тумани “Намозполвон” ва “Кумушқирғоқ”маҳалласига 950 метр, Пайариқ тумани Челак шаҳрида 800 метр ичимлик сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, Самарқанд ва Пахтачи туманларида қатор сув иншоотларидаги сув насослари янгилаб берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Ушбу мақсадда тижорат банклари томонидан 1 971 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 83,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 397 тага 7, 8 млрд. сўм, савдо фаолияти йўналишида 6 тага 535 млн. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 11 тага 13 млрд сўм, қишлоқ хўжалиги соҳасига 9 тага 5,8 млрд сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, 20 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 87,0 млн. сўмлик тикув машиналари, 3 нафар фуқарога қандолатчилик фолиятини бошлаш учун 3 дона 18,7 млн. сўмлик пишириқ печи ва қишлоқ хўжалиги фолияти билан шуғулланиш учуна 16 нафар фуқарога 97,9 млн. сўмлик мотокултиваторлар етказиб берилди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар