
Наманган вилоятида ҳудудларни обод қилиш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган тизимли ишлар бажарилмоқда.
Хусусан, Тўрақўрғон туманида Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида биргина ички йўлларни яхшилаш учун 12 миллиард сўм ажратилиб, 15 та маҳалланинг ички кўчалари замонавий ҳолга келтирилди.
Ушбу ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги тегишли фармойишига асосан давом эттирилиб, 7 та МФЙда 8,4 километр ички йўлларни асфальтлаш учун 4,3 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ҳозирда Поросмон, Шарқ, Кужрон маҳаллаларида йўлсозлик ишлари якунланди.
Айни пайтда пудратчи ташкилот “401-ХМКК” МЧЖ томонидан Ҳамид Олимжон маҳалласидаги ички кўчаларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
- Кўчаларимизга 45 йил олдин асфальт қопланган, - дейди меҳнат фахрийси Раҳмонберди Раҳимов. - Таъмирталаб ҳолга келиб қолган йўлда ҳаракатланиш аҳолига анча ноқулайликлар туғдираётган эди. Шукрки, давлатимизнинг маҳаллаларни обод қилишга қаратаётган эътибори самараси, йўллар созланиб, равон бўлмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |