Парламент назорати доирасида Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Қобул Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухорога келди.
Ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш дастурлари, шунингдек, маҳаллий бюджет ижроси ҳолатини ўрганиш мақсад қилинган.
Шунингдек, вилоятда ўрганиш олиб борадиган ишчи гуруҳи эришилган иқтисодий кўрсаткичларнинг соҳалар ва туманлар кесимидаги таҳлили, хизматлар соҳасида амалга оширилган ишлар, махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг фаолияти самарадорлиги, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар каби йўналишларда ўрганишлар олиб боради.
Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари томонидан дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, сифати ва кўлами юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилганлиги ҳам ўрганилади.
Сенат ишчи гуруҳи Бухоро шаҳридаги янгидан барпо этилган “Наршахий” боғи, Бухоро туманидаги “MILMAXTRADE” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган агрологистика маркази ва марказий стадионда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |