Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Уйларни сотишда шаффофлик зарур

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида кун тартибидаги муҳим масалалар ижросига қаратилган видеоселектор шаклидаги йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, фаоллар иштирок этди. Вилоят ҳокимлигининг ижро интизоми бўлими бошлиғи Шуҳрат Ҳошимов юқори турувчи идоралардан келган топшириқларнинг бажарилиш ҳолати бўйича ахборот берди.  

Хусусан, вилоят ҳокимлигининг Капитал қурилиш ва коммуникациялар бўйича котибиятида 149 топшириқ ижроси таъминланмагани, махсус электрон тизимга топшириқлар ижросининг ҳолати бўйича ахборот киритилмай келинаётгани кескин танқид қилинди. Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ҳолати кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими бу масаланинг ташкилий, молиявий жиҳатларига тўхталди. Жумладан, маҳсулотни мактаб ва тиббиёт муассасалари омборларига келтириш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муҳим масала экани қайд этилди. Бу борада сусткашликка йўл қўяётган раҳбарлар огоҳлантирилди.  

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида “Янги Ўзбекистон” турар жой массивларининг қурилиш жараёнига тўхталди. Чирчиқ, Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарларида қурилаётган мазкур массивларда ишлар режадан ортда қолаётгани, нафақат қурилиш, қолаверса, уйларни сотиш жараёни ҳам шаффоф эмаслиги айтилди. Ўз навбатида одамларда уйни воситачисиз, тўғридан-тўғри сотиб олишга ишонч йўқолаётгани, бундай ишларга қарши ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратни кучайтириши зарурлигига эътибор қаратилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар