2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент ташаббуси амалда: ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 10 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолини сифатли ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 21 километр қувур тортилди. “Оқтош” сув тақсимлаш иншоотининг ишга туширилиши натижасида тоғли ҳудуднинг 35 мингдан ортиқ фуқаролари хонадонига тоза ичимлик суви етказиб бериш сифати янада яхшиланади.

Бугунги кунга келиб 1 миллион 443 минг 400 нафар аҳолиси бўлган Жиззах вилоятида яшаш манзилларининг марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 62 фоизга яқинлашди. Лекин, бугун вилоятнинг 38 фоиз аҳолиси ҳамон альтернатив ичимлик суви манбаларидан фойдаланиб келмоқда. Ушбу ва бошқа давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида аҳолини тоза ичимлик сувга бўлган талабини тўла қондиришда Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш лойиҳаси муҳим аҳамият касб этади. Мазкур лойиҳа режадагидан ортиқ ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятига эгалигини эътироф этиш лозим.  

– Доно халқимизда сув келтирган элда азиз, деган ажойиб нақл бор. Бахмал тумани 1971 йилда ташкил топган. Шу кунгача ҳам ичимлик суви муаммоси аҳолини қийнаб келади. Айтмаган раҳбаримиз, ёзмаган жойимиз қолмади. Ниҳоят, давлатимиз раҳбари жиззахлик сайловчилар билан учрашганда, сайлов олди дастурида вилоят аҳолисини 2030 йилга қадар тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоиздан ортишини таъкидлаб ўтди. Ниҳоят туманимиз аҳолисининг асрий орзуларини амалга ошириш лойиҳаси, бугун етарлича ишчи кучи ва техникалар қуввати билан таъминланиб, сув қувурини “Оқтош” сув тозалаш иншоотидан Ўсмат шаҳарчасигача, энг чекка энг олис қишлоқларгача тортишга киришилди, – дейди меҳнат фахрийси Усмон Янгибоев. – Ҳозирда “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотидан Ўсмат шаҳарчасидаги “Оқ тош” сув тақсимлаш иншоотига асосий тармоқни тортиш ишлари бошланибди.  

Ишнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши кенг жамоатчилик томонидан ҳам назорат қилиб борилмоқда. Аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларни бир тизимда ичимлик суви билан таъминлаш, анча мураккаб ва катта маблағ талаб этади. Шунга қарамасдан биринчи ўринда Узунбулоқ қишлоғига ва худди шундай тоғли масканда жойлашган 8 қишлоқ ва маҳаллаларга сув етказиб беришга масъуллар сидқидилдан киришганлари алоҳида таҳсинга лойиқ.  

– Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги “2023–2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида 15 сув ва 3 оқова сув объектларига 78 миллиард 300 миллион сўм маблағ ажратилган, – дейди Жиззах сув таъминоти Бахмал тумани филиали бошлиғи Фурқат Абдувалиев. – 122,4 километр ичимлик суви тармоқлари, 10,2 километр оқова сув тармоқларини қуриш орқали 66 минг 465 нафар аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланади. Шунингдек, туманнинг12 энг чекка қишлоғидаги 1 минг 150 нафар аҳоли илк маротаба тоза ичимлик сувини ичиш бахтига муяссар бўлади. Айни пайтда, Бахмал тумани аҳолисининг 35 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган. Ушбу лойиҳа тўлиқ ишга тушгач Ўсмат шаҳарчаси 100, туман аҳолисининг 80 фоизи тоза, сифатли ичимлик суви билан таъминланади.  

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига пудратчилар томонидан 122 миллиард 200 миллион сўмлик маблағ ўзлаштирилган. Буюртмачи томонидан пудратчиларга 123 миллиард 500 миллион сўм маблағ тўлаб берилган. 70 объект белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган. Объектларда қурилиш-монтаж ишлари якуни билан 106 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва вилоятдаги 48 энг чекка қишлоқдаги 78 минг нафар аҳоли эса илк маротаба ичимлик сув таъминотига эга бўлади.  

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори доирасида жорий йилги инвестиция дастурига асосан 6 объектга 105 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилган. 1 май ҳолатига пудратчилар томонидан 62 миллиард 200 миллион сўм маблағ ўзлаштирилган. Объектларда қурилиш-монтаж ишлари якуни билан 38 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади. 9 энг чекка қишлоқдаги 4 минг нафар аҳоли илк маротаба тоза ичимлик суви билан таъминланади. 

–Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 4 майдаги “Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори доирасида “Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш” лойиҳасига республика бюджети ҳисобидан ажратилган 579 миллиард 500 миллион сўм маблағдан 521 миллиард 700 миллион сўми ўзлаштирилди, – дейди сув таъминоти ва оқова сув қурилиши инжиниринг компанияси техник назоратчиси Ўткир Зиядуллаев. – Объектда жами 163 километр магистрал сув тармоқларидан 135,7 километр қувурлар ётқизилди ёки бошқача айтганда 83 фоизлик иш бажарилди, учта иншоот: 1-кўтарма насос станцияси, “Узунбулоқ” сув тозалаш, Жиззах сув тақсимлаш иншоотлари қурилиш ишлари тўлиқ якунланди.  

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, тизимда ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор. Жумладан, бугунги кунда аҳолининг тоза ичимлик сувидан бўлган қарздорлиги 78 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бу ўз навбатида ишчи ва хизматчи ходимларнинг ойлик иш ҳаққи пастлиги, ўз вақтида берилмаслиги оқибатида малакали кадрларнинг қўнимсизлигига ва соҳада эксплуатация жараёнида қатор муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори(нинг янги версияси) билан Жиззах вилояти ҳудудида қаровсиз қолдирилган 172 якка тартибдаги артезиан қудуқлар яроқсиз ҳолда “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ балансига қабул қилинган. Ҳозирги кунда корхонанинг молиявий аҳволи барқарор ҳолатда эмас. Молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 47 сув насоси харид қилиш учун 940 миллион сўм пул маблағлари беғараз ажратиш борасида амалий ёрдам зарур. Лекин нима сабабдан депутатлар бу масалага эътибор қаратмаяпти.  

Бугунги кунда йирик сув иншоотлари “Қўйтош” сув узатиш иншооти Ғаллаорол тумани Қўйтош шаҳарчаси, “Равот” сув узатиш иншооти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайди. Ушбу иншоотларнинг яқин атрофида фермер хўжаликлари томонидан артезиан қудуқлардан ерларни суғориш мақсадида ноўрин фойдаланиши натижасида ер ости сув сатҳининг кескин пасайиб кетиши юзага келмоқда. Бу эса, аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.  

Келгуси манзилли дастурларга асосан олис ҳудудларда жойлашган 120 қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун корхона томонидан аниқ таклифлар берилган. Ушбу таклифлар, юқори турувчи мутасадди идоралар раҳбарлари ва вакиллари томонидан кўриб чиқилиб, амалий чораларга ўтилса мавжуд муаммолар бартараф этилишига замин яратилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар