2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
ЕХҲТ ДИИҲБ сайловни кузатиш миссияси ўз хулосаларини тақдим этди

Мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини 15 та халқаро ташкилот, 47 та хорижий давлатдан ташриф буюрган 800 га яқин халқаро кузатувчи бевосита кузатиб борди. Бугун халқаро ташкилотлар миссиялари вакиллари матбуот анжуманлари ташкил этиб, Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини кузатиш натижаларини маълум қилди.

Жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловни кузатиш миссияси томонидан ҳам матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси вакиллари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.    

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси таркибида 220 нафар кузатувчи республикамизнинг турли нуқталаридаги қатор сайлов участкаларида бўлиб, сайловни кузатиш имконига эга бўлдилар. Ҳар бир сайлов участкасида сайловчиларнинг келиши, рўйхатдан ўтиши, бюллетенларни тўлдириши каби барча жараёнлар кузатиб борилди. Овоз бериш жараёнида фуқаролар куннинг биринчи ярмида фаоллик билан иштирок этгани айтилди. 

Барча сайлов участкаларида партия вакиллари, маҳалла вакиллари ҳозир бўлиб, жараённинг шаффофлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишгани алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, миссия вакиллари сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида хотин-қизларнинг давлат ва жамиятдаги иштироки кенгаяётгани, хусусан, парламент аъзоларининг 29,8 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани, шу жумладан сайлов жараёнида ҳам хотин-қизлар яхши иштирок этганини қайд этди. 

Таъкидланишича, Марказий сайлов комиссияси сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш ваколатига эга бўлиши баробарида кенг қонуний ваколатлар билан таъминланган. МСК муддат қисқалигига қарамай, сайловга тайёргарликни самарали бошқарди, қонунда белгиланган муддатларга риоя қилди. Мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб, сайлов жараёнининг турли жиҳатларини батафсил тартибга солиб турди. Шунингдек, МСК мажлисларида МСКга ва қуйи бўғин сайлов органларига келиб тушган мурожаатлар бўйича ҳисоботлар эълон қилиб борилди. Бу эса сайлов жараёнларининг очиқлигини оширади.    

Матбуот анжуманида миссия вакиллари томонидан кузатилган айрим камчиликлар ҳам айтиб ўтилди ва қатор тавсиялар берилди.    

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган қатор саволлар билан миссия вакилларига мурожаат қилди ва тегишли жавоблар олдилар.    

ЕХҲТ ДИИҲБ сайловни кузатиш миссияси ўз кузатувлари бўйича якуний хулосаларини батафсил тақдим этишларини маълум қилди.    

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар