2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент ташаббуси амалда: аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида “Султонобод” сув узатиш иншооти иш бошлади.

Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, секторлар раҳбарлари, туман масъуллари, меҳнат фахрийлари, султонободлик аҳоли вакиллари қатнашди. Вилоят раҳбари қишлоқлар аҳолиси турмушидаги бу янгилик билан барчани табриклаб, гидроиншоот қурилишида меҳнат қилган ишчи-мутахассисларга миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Бухоро вилояти Шофиркон туманида ҳам кўп йилдирки, истеъмолга яроқли сувни узоқдан, турли манбалардан ташиб келиб истеъмол қилаётган аҳолининг ташвиш, муаммоларини тизимли ҳал қилиш саъй-ҳаракатига киришилган. Ҳудудда айнан марказлашган сув таъминоти тизимини жорий қилиш — водопроводлаштириш хусусида гап кетганда, жорий йил бошида туман аҳолисининг атиги 40 фоизи бу имкониятдан баҳраманд бўлаётгани ҳолда манзилли лойиҳалар натижасида бу қамровни кенгайтиришга эришилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан туманнинг Ғиждувон тумани билан чегарадош “Султонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам умумий қиймати 5 миллиард 300 миллион сўмга тенг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Бундан мақсад ҳудуддаги Ҳасанҳожи, Суғут, Кўлобод қишлоқларидаги жами 431 та хонадон ва уларда истиқомат қилаётган қарийб 2 минг 300 нафар аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондиришдир.

– Молиялаштирилган сармояга “Султонобод” сув иншооти барпо қилиниб, 1 минг куб метр сувни сақлаш, фильтрлаш ва узатиш резервуари қазиб тайёрланди, – дейди Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжениринг компанияси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси техник назоратчиси Анвар Бекмуродов. – Насос агрегатлари, бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган гидроиншоот билан бирга, юқорида айтилган учта қишлоқ бўйлаб 17,2 километр масофага пластмасс қувур ётқизилиб, водопровод тармоғи, қудуқлар ўрнатилди. 

Лойиҳани амалга оширишда “Саид Муҳаммадамин сервис” МЧЖ сувсозлари алоҳида жонбозлик кўрсатди. Бунда асосий манба эса Ғаждувон — Вобкент автойўли бўйлаб вилоят марказига томон ўтган “Самарқанд — Дамхўжа — Бухоро” магистрал сув тармоғидир. Яқин ўтган йилларда Ғиждувон — Шофиркон туманлари оралаб мазкур сув тармоғи ўтказилган эди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, эндиликда “Султонобод” сув узатиш иншооти орқали туманнинг Темирчи ва Неккиши қишлоқлари аҳолисини ҳам ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбири кўрилмоқда. 

Бу ҳудудда пудратчи “Ремстройкомплект инвест инжениринг” МЧЖ томонидан икки қишлоқ кўчалари бўйлаб узунлиги 25,6 километр масофадаги водопроводлаштириш тармоғини қуриш ишлари бир неча ой бурун бошланган ва шу кунларда сўнгги монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллиги кунларида ҳудуддаги 1 минг 500 дан ортиқ хонадон ва уларда истиқомат қилаётган жами 7 минг 300 га яқин аҳоли “оби ҳаёт” таъминотидан баҳраманд бўлади. “Бухоро сувтаъминот” МЧЖ дан олинган маълумотга биноан, юқоридаги аҳоли пунктлари каби айни пайтда туманда ўндан ортиқ маҳалла ва қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш орқали жорий йил якунига қадар “оби ҳаёт” қамровини 70 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар