2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фаолиятнинг бош мезони – амалий натижалар

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

 Ҳар бир гуруҳга Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналари масъул ходимлари, 13 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.

Бугунги кунда ишчи гуруҳ вакиллари Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида уч кун давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- Қорақалпоғистон:

Жами 7,3 км ички йўллар шағаллаштирилди. Аҳолига қўшимча 142,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 197 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди ҳамда 2,5 км тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида янгидан 1 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида 5 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини жорий таъмирлаш, кириш йулакларини таъмирлаш, ертўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. ишлари олиб борилмоқда. 34 та кўп қаватли уйларнинг муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Тижорат банклари томонидан 1 386 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши таъминланди. “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 24,0 млн. сўмлик тикув машинаси, оверлок дазмол ва пайвандлаш ва ўлчов ускунаси, кесиш аппарати етказиб берилди.

- Фарғона вилояти:

Ички йўлларнинг жами 91,4 км қисми таъмирланди. Шундан, 47,8 км йўлга шағал ётқизилди, 43,6 км йўл асфальт қилинди. Аҳолига қўшимча 792,0 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 116 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 3,9 км тармоқ тортилди, 5 та трансформатор таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янгидан 11,8 км тармоқ тортилди, 11 та сув насоси ўрнатилди. 42 та кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Тижорат банклари томонидан 2 698 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши таъминланди. Жами 534 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 185 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 1,2 млрд. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.

- Наманган вилояти:

Ички йўлларнинг жами 9,2 км қисми таъмирланди. Ичимлик суви тизимидаги эскирган сув тармоқлари янгиланди, 3 дона сув тик қудуқлари қайта тозаланди, 6 дона сув насослари янгиланди ва 6 дона насос агрегатлари таъмирланиб қайта ўрнатилди. Аҳолига қўшимча 473,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 37 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди, янги электр узатиш тармоқлари тортилди, 48 дона эски симёғочлар янгиланди, 3,4 км мавжуд электр узатиш тармоқлари алмаштирилди.

Оилавий поликлиникаларда 5 231 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди. 77 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқарога электрон пультли аравача, 127 нафар фуқарога 179,5 млн. сўмлик реаблитация қилишнинг техник воситалари берилди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар