2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Болалар боғчаларга тўлиқ қамраб олинадими?

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги 17 та мактабгача таълим муассасасида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Мустақиллик маҳалласидаги 4 та мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланди. Маҳалланинг “Бинокор” кўчасидаги 1979 йилда қурилган 2-мактабгача таълим муассасаси биноси бирор марта капитал таъмирланмаган эди. Жорий йил тегишли манзилли дастур асосида муассасада 4 миллиард 284 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.

 

– Ҳозир муассасамиз тўлиқ қувват билан ишламоқда. Иншоотлар тўлиқ янгиланиб, қўшимча бинолар ҳам қурилди. Муассаса қуввати олдингига нисбатан икки баравардан зиёд оширилиб, ўринлар сони 120 тадан 280 тага етказилди. Ётоқхона, ошхона, ўйин, машғулот хоналари, болалар ёзги айвончалари ва спорт майдончалари, футбол ўйингоҳи ҳамда чўмилиш ҳавзаси зарур жиҳозлар билан таъминланди, – дейди муассаса раҳбари Н.Исроилова.

 

Эътиборлиси, бу маҳаллада замонавий талабларга жавоб берадиган болалар боғчаси биргина шу эмас. Ҳудуддаги 7-мактабгача таълим муассасаси ҳам манзилли дастур асосида капитал таъмирдан чиқарилди. 3 миллиард 76 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилган иншоот тубдан янгиланиб, қуввати 120 ўриндан 140 ўринга оширилди. 

 

– Муассасаларда яратилган шароитлар билан танишдик. Таълим-тарбия ишлари замонавий усулда йўлга қўйилган боғчаларда инглиз тили ва бошқа соғломлаштириш тўгараклари ишламоқда, – дейди ота-оналар номидан М. Қаршибоева.

 

Қувонарлиси, дастур асосида ҳудуддаги яна иккита – 1- ва 5- мактабгача таълим муассаса ҳам таъмирланмоқда. Ўтган асрнинг сўнгги чорагида қурилган бу мактабгача таълим муассасалари бинолари ҳам бирор марта капитал таъмирланмагани боис ачинарли ҳолга келиб қолган эди. Иншоотларнинг техник-гигиеник талабларга жавоб бермаслиги, зарур шароитлар яратилмагани оқибатида ота-оналарнинг “боламни боғчага бермайман”, дейишлари оддий ҳолга айланган эди.

 

Яқинда вақтларда маҳалладаги ушбу боғчаларда ҳам қайта қуриш ишлари битказилиши билан ҳудуддаги мактабгача ёшдаги болаларни таълимга тўлиқ қамраб олиниши билан бирга ота-оналарнинг танлаш имконияти янада ортиб, муассасалар ўртасида рақобат муҳити юзага келади.

 

Туман мактабгача таълим тизимидаги катта ўзгаришлар фақат шулар эмас. Ушбу соҳадаги янгиланиш туманнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида амалга оширилаётир. Мирзадала шаҳарчасидаги 3 та, Ержар маҳалласидаги 2 та, Дўстлик маҳалласида, Янгидала, Ипак йўли, Тошкент, Пахтазор, Ўзбекистон қишлоқларида 1 тадан мактабгача таълим муассасасида 2018-2019 йиллар манзилли дастури асосида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

– Тизимда амалга оширилаётган ишлар яқин истиқболда ҳудуддаги мактабгача ёшдаги болаларни тўлиқ қамраб олиш имконини яратади, – дейди туман мактабгача таълим муассасаси мудири Х.Норматова. – Шу мақсадда барча муассасалардаги бино ва иншоотлар реконструкцияси давомида ўринлар сони олдинги йилларга қараганда кўпайтирилмоқда. Дастурга асосан барча зарур жиҳозлар, мебеллар, ўйинчоқлар, ўқув қуроллари билан тўлиқ таъминланади. Шу билан бир вақтда таълим-тарбияни замонавий талаблар асосида йўлга қўйиш учун ходимларнинг билим ва малакаларини оширишга, ёш кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

 

Туманда бу йўналишда амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлардан яна бири хусусий мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилаётганидир. Мирзадала шаҳарчасида тадбиркор Амирилла Жўрабоев собиқ маиший хизмат уйининг бўш турган биносини “ноль” қийматда олиб, лойиҳа қиймати 4 миллиард 367 миллион сўмлик 135 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси барпо этди. Ғалаба маҳалласида 60 ўринли яна бир хусусий боғча қурилди. Туманда давлат шерикчилиги асосида хусусий мактабгача таълим муассасалари қурилиб ишга туширилиши соҳа ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

 

Мактабгача таълим тизимига бугунги кун талаблари асосида амалга оширилаётган ишлар кўламидан келиб чиқиб назар солинса, ушбу соҳа тубдан янгиланаётгани яққол кўриниб турибди. Бироқ катта куч, катта маблағ эвазига амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида қурилиш-таъмирлаш ишларининг кечикишлари, таъминотдаги узилишлар, улгуролмаслик каби камчиликлар ҳам йўқ эмас, албатта. Масалан, қурилиш ишлари аллақачон якунланган Тошкент маҳалласида 14-, таъмирлаш ишлари ниҳоясига етаётган “Мустақиллик” маҳалласидаги 5-, Мирзадала шаҳарчасидаги 8-, Янгидала қишлоғидаги 9- ва Ўзбекистон қишлоғидаги 16-мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлар билан таъминлаш кечикаётир.

 

Аммо олиб борилаётган ишлар суръатининг баландлиги бу каби камчиликларни тузатиш ҳам узоққа чўзилмаслигига умид уйғотади. 

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар