
"Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", тамойили асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш борасида юртимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, сенаторлар ҳудудлардаги ўрганишлари давомида фуқаролардан тушган мурожаатларни ўз назоратига олиб, қонун доирасида ижобий ҳал этиш устида иш олиб бормоқда.
Сенат аъзолари Сирдарё вилояти Ховос туманида ўрганишлар олиб борди. Шу жараёнда туманнинг Янгиер маҳалласи Бобур кўчасида истиқомат қилувчи М.Шербўтаева тикувчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратилишида ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлишда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат юзасидан кўрилган чоралар натижасида фуқаро М.Шербўтаева “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси сифатида рўйхатга олинди.
Туман ҳокимлиги томонидан мурожаатчига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун бино ва зарурий тикув машиналари ажратилди.
Айни пайтда “уста-шогирд” анъанасида мактаб ташкил этиш борасида “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, шу тумандаги Янгиер маҳалласи Миришкор кўчасида яшовчи И.Ҳамидова ҳам тикувчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва кредит ажратилишида ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлишда амалий ёрдам сўраган.
Бу борада ҳам тезкор чоралар кўрилиб, И.Ҳамидова зардўзлик йўналишида “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси сифатида рўйхатга олинди ва унга тегишли гувоҳнома тақдим этилди.
Айни вақтда қолган мурожаатлар қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ кўриб чиқилмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |