
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, реабилитация қилиш, тўлақонли ҳаёт тарзини юритишига кўмаклашиш, уларга зарур шароитлар яратишга доимий эътибор қаратилган.
Хусусан, Наманганда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 77 та қўл билан бошқариладиган ногиронлик аравачаси ва 1 дона экзоскелет ускунаси ўз эгалари топширилди.
Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган тегишли фармон ва қарорлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, уларда ҳаётга интилишни ошириш, жамиятда фаол қатнашишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |