2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Юзлаб километр ички йўллар таъмирланмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 13 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.

Ўтган давр мабайнида ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида ички йўлларнинг жами 260,8 км қисми таъмирланди. Шундан, 173,7 км йўлга шағал (шу жумладан, 12 та оғир маҳаллада 73,6 км) ётқизилди, 5,7 км йўл бетонлаштирилди, 81,4 км йўл асфальт қилинди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини яхшилаш мақсадида 13,6 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 3 та тик қудуқ (скважина) қайта тозаланди, 1 дона сув миноралари ўрнатилди, 38 та сув насослари таъмирланиб қайта ўрнатилди ва 12 та сув насослари янгиланди.

Аҳолига қўшимча 5 649 тонна суюлтирилаг газ етказиб берилди. 16 985 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўриги ташкил этилди, 262 та газ тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирлаш ва диагностика ишлари амалга оширилди, 173 та янги газ баллон етказиб берилди, 29,6 км газ қувурлари ҳаво босими остида тозаланди ва синовдан ўтказилди, 32,8 км газ қувурлари тартибга келтирилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 126 та трансформатор пунклари мукаммал таъмирланди, 361,7 км электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди, 22,6 км янги электр узатиш тармоқлари тортилди,
136 км электр узатиш тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди ва
60 та темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Вилоятида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 201 618 нафар фуқаролар қамраб олинди, 70 116 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 1 254 нафари (20 нафари Республика ва 1 234 нафари вилоят, шаҳар, туман миқиёсидаги) шифохоналарга ётқизилди ва 69 094 нафар фуқарога амбулатор шароитда даволаниш юзасидан тавсиялар берилди. Оилавий поликлиникаларда 156 178 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар