2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбари ёшлар муаммоларини ўрганмоқда

Бухоро вилояти ҳокимлиги, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Комиссияси ҳамда сектор раҳбарлари томонидан барча туманларда “Оғир” тоифадаги ёшларнинг масалалари ўрганилган ҳолда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўриляпти.

Жумладан, вилоят 4-сектор ишчи гуруҳи ҳам Ғиждувон туманида жами 160 нафар ёшларнинг хонадонида бўлиб, уларнинг режалари ва муаммоларини ўрганди. Ўрганишлар натижасида ҳар бир ёшнинг муаммосидан келиб чиқиб, “Йўл харита” тасдиқланди. Эътиборлиси, учрашувлар жараёнида тарғибот ишлари орқали норасмий банд бўлган ёшларни ўзини-ўзи банд қилиш орқали расмий секторга ўтказиш чоралари ҳам кўрилмоқда.  

Шунингдек, ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва ишсиз ёшларни “Ёшлар дафтари” га киритиш, уларни доимий иш ўринларига жойлаштириш, кредит, ер ажратиш ва субсидиялар бериш орқали бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.  

Вилоят 4-сектор раҳбари М.Маматханов мазкур туманда ўзига бириктирилган “Оғир” тоифадаги бир гуруҳ ёшларнинг хонадонида бўлди. Уларнинг эҳтиёжлари, талаб ва истаклари, таклиф ва ташаббусларини ўрганди. Сектор раҳбари туманнинг “Тарханон” маҳалласида яшовчи Фотима ва Зуҳро Файзуллаеваларнинг хонадонида бўлиб, улар билан соғлиги, яшаш шароити ва истаклари хусусида суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида айни пайтда Бухоро шаҳридаги  махсус мактаб интернатнинг 9-синфида таҳсил олаётган опа-сингилларнинг иштиёқи ва истагидан келиб чиқиб, уларга ўзлари танлаган йўналишда тайёрлов курсларига қатнашиш ва машғулотлар тўловларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Худди шундай ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган, тумандаги 17-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Озода Сайфуллоевага ҳам 2023-2024 ўқув йили учун тайёрлов курслари тўловларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.  

Мазкур маҳаллада яшовчи Гулнисо Фармонова вилоят 4-сектор раҳбари билан суҳбатда тикувчиликка қизиқиши борлиги, аммо тикув машинасини харид қилишга имкони йўқлиги сабаб ўз тадбиркорлигини бошлай олмаётганини билдирди. Қувонарлиси, сектор раҳбарининг кўмаги билан унинг режалари амалга ошадиган бўлди. Чунки, шу куннинг ўзида унга тикув машинаси берилди.  

– Жуда хурсанд бўлдим,  – дейди Гулнисо Фармонова. – Энди менинг ҳам тикув машинам бор. Энди тадбиркорлик билан шуғулланаман. Бунинг учун Юртбошимга раҳмат.    

Сектор раҳбари ушбу маҳаллада ногиронлиги бўлган ва сурункали касаликка чалинган Севара Сайфуллаева ҳамда Самойиддин Ҳусеновлар яшаётган хонадонда ҳам бўлди. Уларнинг оилавий шароитидан келиб чиқиб оиласи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. “Соктари” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Шамшод Розиқовга эса айни пайтда зарур бўлган эшитиш мосламаси берилди.  

Айни пайтда вилоят 4-сектор раҳбарининг Ғиждувон туманида “оғир” тоифадаги ёшларнинг масалаларини ҳал этишга қаратилган ишлари давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар