2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ рози бўлса – ишда унум ва барака бўлади

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Бўка туманида давом эттирди.

Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммолари ва ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни “маҳаллабай” ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган “Йўл харита”лар ижросини таҳлил этиш, секторлар томонидан ҳудудда амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни тегишли вазирлик ва идоралар кўмагида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан ишлар ташкил этилди.  

Хусусан, ички йўлларнинг жами 59 км. қисми таъмирланди. Шундан 8,5 км. йўлга шағал ётқизилди, 6,4 км. йўл бетонлаштирилди, 41,1 км. йўл асфальт қилинди.  

Аҳолига қўшимча 80,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 264 та газ тақсимлаш пунктлари, 1 минг 763 та аҳоли хонадонидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди, газ тармоқларига 42 та устунлар ўрнатилиб, 3 км. газ қувурлари таъмирланди.  

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 494 та темир бетон таянчлар янгиланди, 4 та трансформатор ўрнатилди, 14,3 км. тармоқ тортилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 52,7 км. ичимлик суви тармоғи тортилди, 45 дона қудуқ ва 36 дона гидрант қуриш, таъмирлаш ишлари бажарилди.  

Жами 59,3 км. узунликда оптик тола алоқа тармоғи тортилди ва 798 нафар хонадон интернет хизматига уланди.  

Тижорат банклари томонидан 3 минг 758 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 151,3 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Жумладан,“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 724 нафар фуқарога 17,3 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди.  

Жами 973 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 465 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 148 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 360 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.  

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 100 нафар фуқарога фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 531 миллион сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида 63 нафар фуқарога фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш жараёнида.  

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан апрель ойида “Темир дафтар” рўйхатидаги 614 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 1,5 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 417 нафар фуқарога 738,2 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди, 43 нафар фуқарога уй-жой таъмирида 119 миллион сўмлик кўмак берилди.  

“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 1 минг 980 нафар хотин-қизга 2 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 

“Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 199 нафар фуқарога 1 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 76 нафар фуқарога 234,8 миллион сўмлик контракт тўлови, 40 нафар фуқарога 225,9 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 40 нафар фуқарога меҳнат қуроллари олишга 231,8 миллион сўмлик ҳамда сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизмат учун 43 нафар фуқарога 387,3 миллион сўмлик кўмак берилди.  

Секторлар томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 995 нафар эҳтиёжманд оилага 1,1 млрд. сўмлик ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.  

Чирчиқ, Ангрен шаҳарлари ва Бўка туманида аҳоли мурожаатларига асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан 182 та муаммо (66 таси қурилиш ва коммунал соҳада, 33 та моддий ёрдамга оид, 32 таси ҳуқуқ-тартибот, 20 таси банк, 20 та пенсия таъминоти, 11 та бандлик) ижобий ҳал этилди.  

Ишчи гуруҳ республикамизнинг бошқа ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиради.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар