2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Видеоселектордаги топшириқлар ижрода

Муборак Рамазон Ҳайити арафасида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги 4-сектор ҳудудида жойлашган “Тошкент” ҳамда “Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғинларида уюшмаган ёшлар учун мини-футбол майдонлари қуриб, фойдаланишга топширилди.

Авваллари ташландиқ бўлиб ётган ушбу жойлар 4-сектор раҳбари, Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ташаббуси ва маҳаллий тадбиркорларнинг сайи ҳаракатлари билан обод қилиниб, 1 та табиий ва 1 та сунъий мини-футбол майдонлари барпо этилди.  Бу эса маҳалла аҳлини, айниқса, ёшларни қувонтирди.

Рамазон ҳайити арафасида “Тошкент” МФЙ ҳудудидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида қурилган табиий чим ётқизилган стадионда дастлабки футбол мусобақаси ташкил этилиб, унда маҳалла ёшлари ўзаро тўп сурди.

“Гулзор” МФЙда фойдаланишга топширилган 25х45 метр ҳажмдаги сунъий қопламали мини-футбол майдонининг очилиши эса ҳақиқий байрам тадбирига айланди. Унда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари шу ерга жам бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган тадбиркорларга ҳамда 2 та маҳалланинг ёшлар етакчиларига вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.  

Тантанали маросимдан сўнг, “Дўстлик” ва “Гулзор” МФЙ ёшлари ўртасида “ДХХ раиси кубоги” мусобақаларининг сектор босқичига старт берилди. Мазкур маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда тадбиркорга ер майдони ҳамда қурилиш учун тижорат банкидан кредит олишда  4-сектор раҳбари, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатов амалий ёрдам берди.  

Тадбиркорга кўмак бўлиши учун 400 метр сим тўрлар етказиб берилди. Энди бу ерда маҳалладаги спортга иштиёқманд ёшлар турли спорт ўйинларини ўйнаш имконига эга бўлди.  

Бундан ташқари, жорий йилнинг 11 апрель куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бегзод Ташпўлатов Мирзачўл ва Арнасой туманларидаги ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашувлар ўтказди.  

4-сектор раҳбари ушуб юзма-юз мулоқотлар чоғида ёшларнинг дарду ташвишларини диққат билан тинглади ва барчасини бирма-бир қайд этиб борди.

– Президентимиз ўтказган видеоселекторда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этишга қаратилган “Янги Ўзбекистон ёшлари” дастури ишлаб чиқилиши алоҳида таъкидланди, – дейди Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатов. – Давлатимиз раҳбари, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларига қараб, уларни 3 тоифага: “яхши”, “ўрта”  ҳамда давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ва кўмакка муҳтож ёшларни “аҳволи оғир” тоифаларга ажратдилар ва ушбу учинчи тоифага батафсил тўхталдилар. Ҳар бир сектор раҳбарларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди. Шунингдек, Юртбошимиз, асосий эътибор  “ўрта” тоифага кирган ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидлади.  

Биз ҳам ишни “Ёшлар дафтари” асосида ва маҳаллабай тизимида олиб бориб, ёшларнинг дарду ташвишларини тинглаб, аввало, янги иш ўринлари яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, қизиқиш ва интилишларини инобатга олган ҳолда иш олиб боришимиз талаб этилади. Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, уларни IT технологиялари, хорижий тиллар, замонавий касбларга ўқитиш, спортга жалб қилиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт мусобақалари, турли маданий тадбирлар ташкил этиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, шу асосида иш олиб боришмиз муҳим аҳамият касб этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар