
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ва бир гуруҳ депутатлар Наманган вилоятида турли соҳа вакиллари билан учрашиб, янгиланаётган Конституциядан ўрин олган қоидалар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида кенг маълумотлар берди.
Шунингдек, демократиянинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланган, давлат ва жамият аҳамиятига молик масалаларни ҳал қилишда халқнинг бевосита иштирокини ифодалайдиган референдумнинг муҳим жиҳати ҳақида фикрлар юритилди.
Мулоқотларда фуқаролар Бош қомусимизнинг янги таҳририда аҳолининг фикри, хоҳиш-иродаси акс этгани, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар руҳи ифодаланганини эътироф этиб, янгиланаётган Конституция инсон қадрини улуғлайдиган, мамлакат ривожига хизмат қиладиган муҳим ҳужжат бўлишини таъкидлади.
— Бугунги замон ёшлари дунёқараши кенг, қатъиятли, ўз мақсади сари ҳаракат қиладиган, муаммони ижобий ечадиган комил инсон бўлиши керак, — дейди Учқўрғон туманидаги 5-мактаб директори ўринбосари Шоҳиста Тошпўлатова. — Бунда, албатта, таълим ва тарбия муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини яхшилаш, ўқитувчилар касбини улуғлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Янгиланаётган Конституциямизда ҳам мулкимиз, болаларимизнинг таълими ва тарбияси учун шароитлар, соғлиғимизни сақлашга кафолатлар ўз аксини топяпти. Демак, ҳаммамиз келажагимизга бефарқ бўлмаган ҳолда референдумда фаол иштирок этишимиз лозим.
Ишчи гуруҳнинг жойлардаги учрашувлари фаол руҳда давом этди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |