Болалар, айниқса, ота-она қарамоғидан бебаҳра қолган ўғил-қизларга меҳр кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат.
Бу борада кейинги йилларда миллий менталитетимизга мос тарзда ҳаётбахш ислоҳотлар амалга оширилиб, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига ўтказилди.
Инсонийлик, ўзаро меҳр-оқибат, туйғуларини янада мустаҳкамлаш ҳамда тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида “Меҳр-мурувват ва саховат” лойиҳаси амалга оширилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси, Шофиркон тумани ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мутасаддилари “Чандир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4-сон оилавий болалар уйида бўлди.
Бу ерда вояга етаётган 3 нафар тарбияланувчилар билан дилдан суҳбатлашилди. Уларга эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг, фестиваль ташкилотчилари намунали оила бекаси, туман Ногиронлар жамияти раҳбари, “Энг матонатли тадбиркор аёл” мукофоти соҳибаси Дилрабо Намозованинг хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.
– Биз аёл кишининг матонати, иродаси ҳақида кўплаб фильмлар кўрамиз, эшитганмиз ёхуд ўқиганмиз, уларни ўзимиздан қандайдир узоқда, олисроқда тасаввур қиламиз, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон туман бўлинмаси раҳбари Дилором Ғаффорова. – Аммо бундайлар жуда яқинимизда, балки орамизда эканини баъзан сезмай ҳам қоламиз. Ҳаётнинг баланд-пастидан ўтиб келаётган бу аёл ўзи айтганидек, қийинчиликларга таслим бўлмади. Ҳунари ортидан орзу ҳаваслари рўёбга чиқди.
Самимий руҳда кечган суҳбат чоғида меҳмонлар Д. Намозованинг фаолияти, амалга оширган ишларига юқори баҳо беришди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |