
Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.
Зеро, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этиш устувор масала сифатида илгари сурилгани халқимизнинг давлатдан, жамиятдан рози бўлишида муҳим омил бўлмоқда.
Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳокимлиги, Бухоро вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ва Халқ қабулхонаси ходимлари иштирокида Вобкент тумани “Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабул ҳам аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадига қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
–Юзма-юз очиқ мулоқотда 8 та мурожаат келиб тушган бўлса уларнинг 2 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилди, –дейди Халқ қабулхонаси мудири Л.Шарипова. – 3 тасига ҳуқуқий, 3 тасига тушунтириш ва ўрганиш учун муддатлар белгиланди. Бирламчи муҳокама этилган сайёр қабулдаги барча мурожаатларни ўз муддатида кўриб чиқиш ва ўрнатилган тартибда ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |