Салоҳиятли кадрлар резервига номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олиниши белгиланган.
– Менга катта ишонч билдирилиб, Миллий захирага қабул қилиндим, – дейди Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Боғибўстон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Сардор Қодиров. Савоб иш қилиш, ўзимдан яхши амаллар қолдириш, Президентнинг бизга билдирилган ишончига хиёнат қилмаслик каби қатъий амал қиладиган қадриятларим бор. Мен фаолият олиб бораётган маҳаллада 4 минг нафар аҳоли бор. Ўтган 2022 йилда мурожаатлар асосида 8 та оилага имтиёзли кредитлар ҳамда 6 та оилага субсидия ажратилди.
Ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этишдан мақсад ҳам асосан халқни ичига кириб, уларнинг дарду-ташвишларига қулоқ тутиш, аҳоли муаммоларини ўрганиб, бартараф этишдан иборат. Ҳоким ёрдамчиси бўлиб иш бошлаган илк кунларимда биринчи мурожаатчининг аризаси билан танишиб чиққан ондаёқ, бу лавозим масъулиятини ҳис этганман.
Бошида, албатта қийинчиликлар бўлди. Юнусобод туманида 64 нафар ҳоким ёрдамчиси бўлиб, биз ҳар бир ишда, ҳар қандай мавжуд муаммоларни ўрганишда ҳамжиҳатликда иш бошладик. Илк мурожаатни ҳал этиш учун 3 кун керак бўлган. Мана шу 3 кун ичида мурожаатчига тегишли миқдордаги кредит ажратилишида кўмак берилган. Вазифам ортидан биринчи дуони олган шу кун мени жуда қувонтирган, куч берган.
Ёш, умидли мутахассис сифатида Салоҳиятли кадрлар резервига қабул қилиндим. Менга йўналиш берилиб, Олмазор тумани инвестиция бўлимига юборишди. У ерда тадбиркорлар билан ишлаш бўйича керакли йўналишларни ўрганиб чиқдик. Ҳозирги кунда Олмазор тумани ҳокимига дублёрлик фаолиятини ўтамоқдаман. Ўрганаётганларим келгусида керакли натижаларни беришига ишонаман.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |