Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев Тахиатош тумани аҳолиси томонидан билдирилган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.

Хусусан, дастлаб туманнинг “Тахиатош” маҳалласидаги эски йилларда қурилган ва ҳозирда авария ҳолатидаги ҳамда “Нурли келажак“ ва “Халқлар дўстлиги” маҳаллаларидаги кўп қаватли уй-жойлар аҳволи, коммунал хизматлардаги масалалар, шунингдек, бугунги кунда ишдан чиққан ва таъмирталаб аҳволдаги оқава сув тизимидаги муаммоларни ўрганди.

Бундан ташқари, тумандаги 9-сонли болалар боғчасидаги тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти ҳамда спорт мактабидаги капитал таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, унинг молиялаштирилишида юзага келган муаммонинг ҳал этилиши юзасидан  амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганиш давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг бартараф қилиниши ва билдирилган таклифларнинг ҳал этилишига доир зарур чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар