
Фуқароларнинг суд ва бошқа идораларга бориб ортиқча вақт сарфлашларининг олдини олиш, қолаверса, муаммоларни имкон қадар тез ҳал этиш мақсадида Фарғона шаҳар “Мономарказ” ва “Дўстлик уйи” биноларида сайёр қабул ўтказилди.
Унда Фарғона вилоят судининг раиси Ш. Камолов, вилоят маъмурий суди раиси Д. Маҳаматов ва судьялар фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганди.
Сайёр қабулда 30 га яқин фуқародан келиб тушган мурожаати ўрганилиб, уларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ҳамда кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қонун талаблари асосида ҳал қилинди.
Жиноят ишлар бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, пробация ҳисобида турган 18 нафар шахс тайинланган жазодан муддатидан аввал шартли равишда озод этилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |