Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
"Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

Бугун — 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.

Ҳашар азалдан миллий анъана ва  удумларимизнинг ажралмас қисми саналган. Айни пайтда бу анъана ҳамжиҳатлик, бирдамлик, меҳр ва саховат рамзи саналган.

Наврўз айёми арафасидаги бу йилги  умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.  

Умумхалқ хайрия ҳашарида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Кўча ва майдонлар, турар-жойлар, ижтимоий объектларнинг ён-атрофлари янада ораста ҳолатга келтирилмоқда.  

Ҳашар куни мамлакатимизда кенг қулоч ёзган  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами қўллаб-қувватланишига катта эътибор қаратилмоқда.  

Умумхалқ ҳашари мамлакатимиздаги барча маҳаллалар, қишлоқ ва овуллар, аҳоли пунктлари, меҳнат жамоаларида бўлиб ўтмоқда.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар