Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва уларга ечим топиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни қонун доирасида бартараф этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бандихон туманида аҳоли уй-жойларининг кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш бўйича қилинган мурожаатлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Таъкидлаш жоиз, бошқармага жорий йилнинг шу кунига қадар жами 38 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 28 таси ижобий ҳал этилган, қолган 10 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
– Мақсадимиз ҳар бир фуқаро мулкий ҳужжатга эгалик қилиш орқали қонуний ваколатидан фойдаланиш, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб, фойдали келишувга эришиш имконига эга бўлишини таъминлашдир, - дейди Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмат раҳбари Беҳруз Сафаров. – Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (3 миллион сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 миллион 500 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. Шундай экан, ҳар бир фуқаро ёки мансабдор шахс белгиланган тартибда ва ўз вақтида бино-иншоотларини давлат рўйхатидан ўтказиши зарур.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |