2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фуқаролар мурожаати эътиборда ва назоратда

Шароф Рашидов туманида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев оммавий қабул ўтказди.

Тадбирда Жиззах вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этди.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаб, туманда амалга оширилган қурилиш – ободонлаштириш ишлари бўйича маълумот берди ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишларга алоҳида тўхталди.

Ўтган 2022 йилда Шароф Рашидов туманида улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 3 та дастур доирасида жами 110 миллиард сўмлик қурилиш–таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, 2022 йил 22 январдаги Инвестиция дастурига асосан 19 та объектда 65 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 13 та объект фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Хайробод”, “Каттақишлоқ” ва “Олмачи” маҳалла фуқаролар йиғинларига барча манбалар ҳисобидан 32 миллиард 500 миллион сўмлик ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” доирасида туман 24 та таклифда ғолиб деб топилди ва ушбу объектларни таъмирлаш учун 23 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилди.  

Қишлоқ ва маҳаллаларда ичимлик сув, электр энергияси, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш мақсадида туманга барча манбалар ҳисобидан 12 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, белгиланган ишлар тўлалигича амалга оширилди.  

Ўз навбатида, давлатимиз раҳбарининг 10 февраль куни вилоятга ташрифида берилган топшириқ ва вазифаларга асосан инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, ички йўллар, ичимлик ва оқова сув, электр энергияси ва газ таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли уй-жойларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича республика ишчи гуруҳи ҳудудларда ўрганиш ўтказмоқда.

Тадбирда  жорий 2023 йилда 3 та давлат дастури доирасида жами 129 миллиард 700 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилганлиги таъкидланди. Жумладан, Инвестиция дастурига асосан 14 та объект учун 64 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилган. Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан тумандаги 30 та объект учун 65 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Шароф Рашидов тумани аҳолиси учун ўтказилган оммавий қабулда мурожаатларни тегишлилигича ўрганиб чиқиш ва белгиланган тартибда ечимини топиш мақсадида 13 та гуруҳ ташкил этилиб, вилоят ҳокими ҳар битта гуруҳ ишида қатнашди. 112 нафар фуқародан 84 та масаладан иборат мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотлар раҳбарларига топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, фаоллар, депутатлар биргаликда тумандаги ҳар бир маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганиши ва маълумотларни республика ишчи гуруҳига тақдим этиши юзасидан вазифалар белгиланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар