
Навоий вилоятининг олис Учқудуқ туманидаги “Алтинтау” овул фуқаролар йиғини туман марказидан қарийб 70 километр узоқликда жойлашган. Бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади.
Овул фуқаролар йиғинида 14-30 ёшдаги ёшлар 100 нафардан ортиқ бўлиб, уларнинг 22 нафари турли олий ўқув юртлари ва техникумларда таҳсил олмоқда. Бугун халқ билан мулоқот қилиш орқали юртдошларимизни ўйлантираётган, уларни қийнаётган муаммолар жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда ўз ечимини топмоқда.
Туман ҳокими Соли Ҳамроев бошчилигида мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари овул фуқаролар йиғинидаги Қулқудуқ овулида бўлди. Даставвал мутасаддилар 1-умумий ўрта таълим мактабида овул ёшлари ўртасида ўтказилаётган волейбол спорт мусобақасида иштирок этди. Овул биринчилиги учун бўлиб ўтган беллашув ғолиб ва совриндорларига туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Овул фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда ёшлар муаммоларига ечим изланди. Қабулда Бауржан ва Алимжан Примқулов, Умитхат Алиакбарова иш сўраб мурожаат қилди. Б.Примқулов туман электр таъминоти корхонаси овул бўлимига электрик, У.Алиакбарова овул фуқаролар йиғинига ишга қабул қилинадиган бўлди. А.Примқулов эса субсидия асосида ускуналар харид қилиб, ўзини ўзи банд қиладиган бўлди.
Шунингдек, очиқ мулоқотда Гулзат Оразимбетова, Лайло Жайсанова, Жанна Оринбасарова ва Марат Аймахановларнинг олий ва ўрта-махсус таълимдаги контракт пуллари тўлаб бериладиган бўлди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |