
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи А.Ахмедовнинг навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви Пахтачи туманида ташкил этилди.
Учрашувда дастлаб давлатимиз раҳбарининг парламент ва мамлакатимиз халқига Мурожаатномасида олти йўналиш бўйича белгилаб берилган вазифалар, ташаббус ва таклифлар, жумладан, ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг келажаги билан боғлиқ масалалар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Сўнгра ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар, уларнинг таклифлари эшитилди.
Худойберди маҳалласида яшовчи Адҳам Шодмонов ўзи ташкил қилган автомобиль таъмирлаш устахонаси фаолиятини кенгайтиришда ёрдам сўради. Бошқарма бошлиғи касб-ҳунарли ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун ҳаракати давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди ва унга замонавий асбоб-ускуналар етказиб бериладиган бўлди.
"Дўнг" маҳалласидан келган Шоҳрух Бобомуродов маҳалладаги стадионнинг ўриндиқлари йўқлигини, спорт мураббийси Маржона Қиличева туман марказида замонавий спорт зали мавжуд эмаслигини билдириб, ушбу масалаларда ёрдам берилишини сўради.
Иккала масала ҳам тегишли вилоят бошқармаси ва туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, муаммолар ижобий ҳал қилиниши билдирилди.
– Тенгдошларимнинг компьютер ва замонавий ахборот технологияларига қизиқишлари юқори, – дейди "Сардоба" маҳалласида яшовчи Барот Тожиев. – Лекин маҳалламизда бундай имконият йўқ. Агар менга компьютер жамланмалари олишга кўмак берилса, маҳалламиздаги ёшларга киберспорт ва дастурлашни ўргатаман. Ушбу масалада ДХХ вилоят бошқармасига мурожаат қилгандим, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши айтилди. Бу маҳалламиз ёшлари учун яхши янгилик бўлди.
Учрашувда шу каби ўнлаб мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Маҳаллалардаги ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож йигит-қизларга даромад топиши учун асбоб-ускуналар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |