2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳалланинг барча хонадони ичимлик суви билан таъминланади

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Мингбулоқ тумани “Тегирмонбоши” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввал маҳаллада мавжуд 540 хонадоннинг 263 тасигина ичимлик суви билан таъминланган эди. Қолган 277 хонадонга эса ичимлик суви етиб келмаган. Лойиҳа бўйича 2624 нафар аҳоли яшовчи барча хонадонларга ичимлик суви олиб кирилиши назарда тутилган.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги сув иншооти қайта реконструкция қилиниши режалаштирилган. Бу ишларни бажариш учун умумий қиймати 1 миллиард 690 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Ҳозирда 1780 метр траншея қазилиб, тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга сув иншооти ҳам қайта қурилмоқда. Мазкур ишлар амалга оширилгандан сўнг, маҳалла аҳолиси юз фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланишига эришилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар