Халқни эшитиш, аҳоли талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу-истаклари рўёбга чиқмоқда.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Л.Жалов бошчилигида Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилиб, қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, туман марказий деҳқон бозори, 6- ва 10-сонли умумтаълим мактаблари ва тиббиёт бирлашмасининг табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик, иситиш тизимининг бугунги ҳолати ва кўмир маҳсулотларининг захираси кўздан кечирилди.
Шунингдек, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида аҳолига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифати, нарх-навоси ва савдо шохобчаларидаги яратилган шароитлар ўрганилиб, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш | Ишонч телефони | 5 Июнь 2021 | 17 Июнь 2021 | Андижон вилояти |