Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят ҳарбий прокурори сайёр қабул ўтказди

Андижон вилояти ҳарбий прокуратураси томонидан Асака туманида сайёр қабул ўтказилди.

Андижон вилояти ҳарбий прокурори, адлия полковниги Абдумалик Абдусамадов раҳбарлигида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли, хусусан, ҳарбийлар ва оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини эшитиш, мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

Сайёр қабул давомида ёшлар, аёллар, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда оила аъзоларининг турли масалалар бўйича мурожаатлари эшитилди.  

Мурожаатларнинг 6 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди, маълум вақт талаб этадиган 3 та мурожаатни ўрганиш ва ҳал этиш мутасадди ташкилотлар раҳбарларига юкланиб, ижроси назоратга олинди. Бир неча мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.  

Сайёр қабул доирасида вилоят ҳарбий прокурори туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан мулоқот ўтказди. Мулоқотда ҳарбий хизматчиларнинг, хусусан, фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизими ходимларининг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳимояси, соҳада  қонун устуворлигини таъминлаш, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.  

Сайёр қабул ва мулоқот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга вилоят ҳарбий прокуратураси мутасаддиларидан батафсил жавоб олди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар