Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига бориб, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларни Янги йил билан табриклади.
– Касалликка қарши биргаликда курашамиз, худо хоҳласа, албатта бу дарддан шифо топасизлар. Бунинг учун биз қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз. Шуни унутмангки, сизлар давлатимизнинг доимий эътиборидасизлар, – деди Э.Турдимов.
Филиалда даволанаётган болаларга Қоробобо ва Қорқиз иштирокида совғалар топширилди. Байрам муносабати билан кеча вилоят ҳокими бир гуруҳ нуронийлар, меҳнат фахрийлари хонадонига бориб, уларни байрам билан табриклаган эди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |