
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектори раҳбари Аловитдин Инагамов Нарпай тумани “Тепа” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотда туман секторлари раҳбарлари, мутасадди идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этди. Сайёр қабулда маҳалла аҳли ҳудуддаги эскирган симёғочларни алмаштириш, электр энергияси, ичимлик суви, суюлтирилган газ баллонлар таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, даволанишга амалий ёрдам бериш каби масалалар юзасидан мурожаат қилди. Айрим мурожаатлар шу ернинг ўзида қаноатлантирилган бўлса, маълум муддат талаб қилинадиган масалалар тегишли мутасадди идора ва ташкилотларга йўналтирилди.
Сайёр қабулда маҳалладаги эҳтиёжманд фуқароларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида тикув машиналари, пайвандлаш ускуналари ва инкубаторлар тақдим этилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |