Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қўрғонтепаликлар мурожаати ижобий ҳал этилди

Сирдарё вилояти Сардоба туманида 2020 йилнинг 1 май куни содир бўлган фалокат, яъни сув омбори ўпирилиши натижасида туманнинг кўплаб гидротехник иншоотлари жиддий зарар кўрган эди.

Хусусан, Сардоба тумани Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ариқ ва латокларвайрон бўлиб аҳолининг томорқаларини оқар сув билан таъминлаш тўхтаб қолган эди.

Жорий йилнинг 26 октябрь куни сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев Сардоба туманида сайёр қабул ўтказган вақтида Қўрғонтепа МФЙ аҳолисининг хақли мурожаатини эътиборсиз қолдирмади. Сув хўжалиги вазирининг топшириғига кўра,  туман ҳудудидан оқиб ўтувчи КТВ-1а-у-1 суғориш тармоғидан Қўрғонтепа МФЙ экин майдонларини суғоришга йўналтирилган, зарар кўрган латокларни янгилашга киришилди.  

Ушбу реконструкция ишлари “Кўчмас нур” МЧЖ қурувчилари томонидан олиб борилмоқда. Ҳозирги кунгача иш ҳажмининг 30 фоизи амалга оширилди. Латокларни ўрнатиш ишлари якунлангач, Қўрғонтепа МФЙда яшовчи 193 та хонадон томорқалари ва туманнинг Ғ.Ғулом худудидаги 120 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари оқар сув билан таъминланади.

– Сув хўжалиги вазири маҳалламизда сайёр қабул ўтказиб,  ҳудуддаги зарарланган латокларни янгилаб беришга ваъда қилган эди.У киши сўзининг устидан чиқди. Ҳозир зарарланган латоклар янгисига алмаштирилмоқда. Маҳалламиз аҳолиси бундан жуда миннатдор, – дейди  маҳалла фахрийси Тошпўлат Хўжақулов.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар