
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Унда барча шаҳар ва туманлардан келган аҳолининг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Президентнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, судлар, банклар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, ижтимоий соҳа, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари иштирок этган қабулда қарийб етти соат давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, уй-жой, ер ва бўш бино, банк кредити олиш, электр тармоғи тортиш, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, даволаниш учун ёрдам, коммунал хизматларга уланиш каби мурожаатлари ўрганилди.
Қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди. Фуқаролар муаммоси ҳал этилиши умиди билан қабулга келган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |