Ҳар бир ҳудуднинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хусусан, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида мебелсозлик, темирчилик, косиблик каби тармоқлар жадал ривожланмоқда. Асосийси, тадбиркорлар сафи кенгайиши баробарида туманнинг иқтисодиёти юксалмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан тумандаги янги ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди. “Беглар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Lion Print” хусусий корхонасида гофра коробкалар, этикеткалар, плёнка пакетлар каби жами 50 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирда корхонада 100 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади.
Маҳсулотлар ички бозор билан бирга қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Ҳозирда корхонада 5 миллион доллар қийматидаги янги лойиҳа доирасида 7 қаватли маъмурий бино ва 4 қаватли ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши якунланмоқда. Тадбиркор вилоят раҳбарига корхонанинг келгуси режалари ҳақида маълумот берди. Корхона раҳбарининг ҳудудни канализация тармоғига улашда амалий ёрдам бериш борасидаги мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Шунингдек, корхона электр таъминотида огоҳлантиришсиз узилишларга йўл қўймаслик юзасидан масъулларга кўрсатма берилди. Вилоят раҳбари “Al-Mansur” хусусий корхонаси томонидан туманда барпо этилаётган юқори кучланишли кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилишини ҳам бориб кўрди. Лойиҳа қиймати 15 миллиард сўм бўлган корхонада қурилиш ишлари якунланиб, ҳозирда ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Корхонани келгуси йил март ойида ишга туширилиши кўзда тутилган.
“Янгиқадам” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Хумо мебель 2010” хусусий корхонаси томонидан жорий йилда амалга оширилган мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан ҳам танишилди. 5 миллиард сўм маблағ ҳисобига амалга оширилган лойиҳа натижасида 20 дан зиёд иш ўрни яратилган. Корхона фаолиятини такомиллаштириш ҳамда кенгайтириш мақсадида банк кредити олишга ёрдам бериш юзасидан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ечим топди.
Марказий банк вилоят бош бошқармаси раҳбарига Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит олиш масаласида кўмаклашиш топшириғи берилди. Туманнинг “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Равшан текс” масъулияти чекланган жамияти оилавий корхонасида замонавий бош кийимлар тўқиш йўлга қўйилган. Тадбиркор Дилфуза Ҳамдамова ташаббуси билан ташкил этилган ушбу корхонада замонавий Хитой тўқув дастгоҳлари ёрдамида ишлаб чиқарилаётган бош кийимлар сифати ва бежирим дизайни билан хорижникидан қолишмайди. Корхонада 100 нафардан зиёд маҳалла аёллари доимий иш билан таъминланган бўлса, яна 60 нафарга яқин хотин-қизлар касаначилик асосида ишга жалб этилган.
Вилоят ҳокими билан мулоқот қилган Дилфуза Ҳамдамова беш нафар опа-сингиллари ҳам ушбу тадбиркорлик тури билан машғул эканликларини, ўз хонадонларида оилавий корхона сифатида фаолият юритишаётганини маълум қилди. Тадбиркорнинг ушбу оилавий корхоналарни бирлаштириб, йирик ишлаб чиқариш мажмуасига айлантириш, чакана ва улгуржи савдо марказини ташкил этиш бўйича режаси вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди, ушбу лойиҳани жойлаштириш учун ишлаб чиқариш майдони ажратиш масаласи ҳал этиладиган бўлди.
“Яшнаробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Zahro Med Сеntr" масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ва жиҳозлаш учун 5 миллиард сўм маблағ йўналтириш ҳисобига ташкил этилган замонавий тиббий хизмат кўрсатиш муассасасида касалликларни диагностикаси ҳамда даволаш йўлга қўйилган. Клиникада 20 нафардан зиёд тиббиёт ходимларининг доимий бандлиги таъминланган. “Коинот афсоналари” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган хусусий мактабгача таълим ташкилоти маҳаллада яшовчи оилаларнинг 100 нафардан зиёд фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олган. Лойиҳа қиймати 6 миллиард сўм бўлган ушбу муассаса жами 310 ўринга эга.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Беглар” маҳалласи ҳудудида барпо этилган, лойиҳа қиймати 1 миллиард 800 миллион сўм бўлган “Little Harvard” хусусий мактабида ҳам бўлди. Тадбиркор Отабек Муҳаммадалиев давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида туман мудофаа ишлари бўлимининг 1 қаватли биносини 1,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлаб, қўшимча иккинчи қават барпо этган ҳолда қайта таъмирлаб замонавий кўринишга келтириб бериши эвазига унга туман мудофаа ишлари бўлими томонидан хусусий мактаб қуриш учун ер майдони ажратилган.
Бошланғич синфлар учун мўлжалланган 192 ўринли таълим маскани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Инглиз ва рус тили ҳамда мантиқий масалаларни ечишни ўргатишга ихтисослашган ушбу муассасада 20 та янги иш ўрни яратилади. Вилоят ҳокими тумандаги “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Эгамберди ота файз барака савдо” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган инновацион автомактаб фаолияти билан ҳам танишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |