2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эҳтиёжманд аёлларга тикув машинаси берилди

Андижон вилояти Балиқчи туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган оилаларда яшаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, айниқса, бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги 66 та маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг 100 нафар аёл “Аёллар дафтари” га киритилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида уларнинг барчасига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 1 минг 319 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Бир гуруҳ аёлларга деҳқончилик қилиш учун ижара асосида 10 сотихдан ер ажратиб берилди.

Туманда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 419 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк ҳудудий филиаллари томонидан кредитлар ажратилди. Айни кунда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Туман ҳокими Жасурбек Абдураимов, сектор раҳбарлари иштирокида ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида субсидия ажратилган "Аёллар дафтари" да турувчи 39 нафар аёлга тикув машиналари топширилди.  

– Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда,  – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Моҳичеҳра Ҳожиматова. – Туманимизда ҳам бу борадаги ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Натижада кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланмоқда, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилмоқда.  

Умуман туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”да турувчи эҳтиёжманд аёлларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича юқоридаги каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар