Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилди

Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Полвонлар” маҳалласидаги кураш марказида туман ҳокими Хуршид Тоҳиров ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Мулоқотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 30 тани ташкил этди. Уларнинг мурожаатлари туман ҳокими раҳбарлигида тегишли муассаса ва ташкилот раҳбарлари иштирокида таҳлил қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Қабулда иштирок этган барча фуқаролар  айнан туман ҳокими қабулида бўлишди. Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

– Раҳбарларнинг аҳоли мурожаати, эҳтиёжидан келиб чиқиб ишни ташкил этаётганидан биз мамнунмиз, – дейди қораҳожилик Деҳқон Қодиров.  –Бугун турмуш ўртоғим Зуҳра Жумаевани даволатиш учун ёрдам сўраб қабулга келган эдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди. Турмуш ўртоғимнинг даволаниш жараёнлари туман раҳбаримиз назоратига олинди. Бу менга ҳақиқий ёрдам, аёлимга эса чин маънодаги далда бўладиган бўлди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди.

– Мен кредит олиб тадбиркорлик билан шуғуллансам деган режалар билан бугун туман ҳокимига мурожаат қилдим, – дейди “Мирзақалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Обид Адизов. – Кредит тўлаб олишга ҳам рози бўлиб турган вақтимда, оилавий аҳволим ва имкониятим чекланганини ҳисобга олиб туман раҳбари ташаббуси билан менга жўжа парваришлашга мўлжалланган инкубация ускунаси бепул берилди. Бугун бизнинг оиламиз учун ҳақиқий қувончли кун бўладиган бўлди. Чунки энди мен бошчилик оила аъзоларим иш билан бандмиз, даромад топадиган манбамиз бор.  

Мулоқотлар давомида ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, сектор аҳолиси билан учрашув давомида туман раҳбари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ташкил этилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига 1000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар