2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Зомин туманидаги оммавий қабулда асосан қандай муаммолар ҳал этилди?

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Президент Халқ қабулхоналари Зомин туманидаги Пешағор қишлоғида навбатдаги очиқ-жонли мулоқотни ташкил қилди. Унда асосан электр энергияси, газ, йўл, ичимлик суви, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар ҳал этилди.

Зоминнинг Бахматчой қишлоғидан қабулга келган А.Искандаров, Р.Каттабоев ва Х.Умаров бир масала – электр энергияси таъминотидаги муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам сўрашди. Мазкур мурожаат асосида Бахматчойга янги, каттароқ қувватли трансформатор ўрнатиб берилди.  

Мурожаатлар асосида Зоминнинг чекка-олис қишлоқларига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Ғўлба қишлоғи аҳолисидан бу борада келиб тушган мурожаатлар жойида кўриб чиқилиб, айтилган масалалар ҳал қилиб берилди.  

Бешкуби қишлоғидан қабулга келган Э.Маматов ҳам қишлоқдошлари олдига хушхабар билан қайтди. Дастурлар асосида қишлоқнинг 2,5 мингдан зиёд аҳолиси ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.  

Пешағордаги оммавий қабулда «Гулшан» маҳалласида яшовчи Д.Зоиров, Б.Нуралиев, О.Назиров берилган бўлса, ўзини ўзи банд қилиб, даромад топишни истаган бир қатор мурожаатчиларга субсидия ҳисобидан пишириқ пишириш печлари ва тикув машиналари олиб берилди. Масалан, Қорача қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Н. Жумановага маиший жиҳозлар тақдим этилди, келгусида уй-жойини таъмирлашга ҳам ёрдам берилади.   

Қўштоллик Г.Ўрозбоевага эса аввалги қабулда субсидия асосида тикув машинаси ажратилган эди. Гулчеҳра қисқа вақтда ўзи каби ижтимоий ҳимояга муҳтож қишлоқ аёлларини бирлаштириб, кооперация ташкил этиб, қўшимча иш ўринлари яратди.  

Мулоқотлар натижасида Д.Жалилов, Г.Абулқосимова, С.Шойзоқова, З.Олишова, Ж.Абдуллаев, Д.Жумабоева, Г.Ўсарова сингари оғир ижтимоий аҳволдаги 23 та оила талаба фарзандларига контракт пуллари тўлаб берилди.  

Қабуллар давомида аввалги мурожаатлар таҳлили асосида белгиланган вазифалар ижроси ҳам мониторинг қилиниб, турли йўналишлардаги ишлар жадаллаштирилди. Шу йил баҳорида юз берган кучли сел тошқинлари Пешағор ва унга ёндош ўндан зиёд қишлоқларнинг сув ўзанларидан тошиб, тўртта кўприкни ювиб кетган, оқибатда аҳолидан қатор мурожаатлар келиб тушган эди.  

Президентимиз топшириғи асосида бу борада алоҳида ҳужжат қабул қилиниб, сел оқибатларини бартараф қилиш, инфратузилмани тиклаш бўйича зарур маблағлар ажратилди. Бугунга келиб, Пешоғар ва Аччи қишлоқлари, Жиззах – Зомин автомобиль йўлидаги тўртта кўприк янгидан қурилди, кўприк ўтказгичлари, кўтаргичлари мукаммал таъмирланди. Сел ўзанлари тозаланиб, қирғоқлар мустаҳкамланмоқда.  

Мўғол қишлоғида эса тегишли дастурлар асосида 11,4 км. ичимлик суви тармоғи тортилиб, янги сув сақлаш резервуари барпо қилинмоқда. Бу билан Мўғолдаги 300 та хонадонга ободлик кириб боради, шунча аҳолини анча вақтдан бери ўйлантирган тизимли масалалар ҳал қилиб берилади.  

«Оқтепа» маҳалласидаги кўчалар анчайин таъмирталаб бўлиб қолгани рост. Шу боис ҳам жорий йил аввалидаги ўрганишлардан сўнг бу масала тегишли дастурларга киритилиб, қарийб 2,8 км.ли 6 та кўчани асфальтлаш режалаштирилган эди. Айни пайтда бу кўчалар текисланиб, унинг тош-шағалли асоси бунёд қилинмоқда. Ҳадемай, асфальт қопламаси тўшалади.  

Ҳа, бу каби одамлар ҳаётида реал ўзгаришлар ясайдиган амалий ишлар ғоялари аввало халқ билан очиқ-жонли мулоқотларда пайдо бўлади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан мамлакатимиздаги 5 минг 280 дан зиёд, Жиззах вилоятидаги 159 та маҳалладаги йўл, сув, электр энергияси, газ, ижтимоий соҳа объектлари билан боғлиқ тизимли масалалар ҳал қилинади.  

Қабуллар жараёнида сайёр тиббий кўрик ташкил қилинди, қатор мурожаатчиларга даволаниш учун йўлланмалар ажратилди. Мўғол қишлоғида яшовчи С.Бобожонов мурожаатидан сўнг унинг туғма ногиронлиги бор фарзандига ҳам бепул даволанишда амалий ёрдам кўрсатилади.  

Президент Халқ қабулхонаси Зомин тумани Пешағор қишлоғида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабулда 202 нафар мурожаатчининг 237 та масаласи кўриб чиқилиб, унинг 64 таси жойида ҳал қилинди, 4 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 169 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар