Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Очиқ мулоқотда тадбиркорлар мурожаати ижобий ечим топди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда 150 га яқин тадбиркорлик субъекти иштирок этди.  

Очиқ мулоқотда тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган масалалар ижобий ҳал этилди.  

Хусусан, Қизириқ туманидаги “Гранд глобал” МЧЖ раҳбари Ш. Алиқулов онлайн-касса орқали чек суммаси нотўғри чоп этилгани ва ушбу чекни таҳрирлашда ёрдам сўраб мурожаат қилди.  

Тадбиркорнинг мурожаати бўйича белгиланган тартибда нотўғри сумма қайд этилган чекни таҳрирлашга рухсат берилиши маълум қилинди.    

Шунингдек, салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиб келаётган “Денов мазали сувлари” корхонаси раҳбари А. Чориев сифатсиз ҳолга келиб қолган маҳсулотларни ҚҚС ҳисоботида акс эттириш масаласида мурожаат қилди.  

Мутахассислар томонидан яроқсиз маҳсулотларни ҚҚС ҳисоботида акс эттириш имконияти юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Давлат солиқ қўмитаси раиси айни вазиятда тадбиркорнинг масаласини тезкорлик билан ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.  

Учрашувда бизнес вакиллари томонидан берилган таклифлар тингланди, уларнинг мурожаатларида билдирилган масалалар ижобий ҳал этилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар