2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул – мурожаатлар ечими

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Янгиобод туманида сайёр қабул ўтказди. Қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззахдаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича республика бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, манзилли дастур лойиҳасига киритилган Янгиобод туманидаги “Баландчақир” маҳалла ҳамда “Ҳавотоғ” қишлоқ фуқаролар йиғинлари бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилда туман фуқароларидан тушган мурожаат ва таклифлар мутасаддилар томонидан ўрганилди. Натижада 24 та масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фармойишига асосан республика бюджетидан 80 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу маблағлар эвазига маҳаллалардаги муаммолар босқичма-босқич ҳал этилди.

Қабулда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидагиларнинг ер ва кредит олиш, пенсия таъминоти, уй-жой таъмири, моддий ёрдам, коммунал хизмат соҳасига тааллуқли 65 мурожаатчининг 79 та масаласи тингланди. 7 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлса, 2 та мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 70 та ижроси вақт талаб этадиган мурожаат бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.

“Баландчақир” МФЙ ҳудудидаги “Боғишамол” ва “Истиқбол” кўчаларидаги яроқсиз сим ёғочларини алмаштириш, электр токи пастлиги сабаб қўшимча яна 1 дона трансформатор ўрнатиш таклифи билдирилди. Мурожаат электр таъминоти корхонаси томонидан шу вақтнинг ўзида ҳал этишга киришилди ва 50 та хўжалик истиқомат қилаётган мазкур кўчага 2,1 километр электр тармоқлари тортилиб, 1 дона янги трансформатор ўрнатилди.

– Қабулга табиий офат натижасида талафот кўрган уйимни таъмирлашда ёрдам сўраб мурожаат қилгандим, – дейди “Совот” ҚФЙнинг “Бахт” кўчасида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи Меҳринисо Қурбонбоева. – Мурожаатимни ўрганиб чиқиб уйимни таъмирлашда ёрдам берадиган бўлишди.

– “Ҳавотоғ” қишлоғида яшаймиз,– дейди “Темир дафтар” рўйхатида турувчи Мусурмонқул Ғаппоров. – Турмуш ўртоғим Умидахонни вилоят марказидаги шифохонага олиб бориб операция қилдириш учун “қўлим калталик” қилди. Шунга амалий ёрдам сўраб келгандим. Вилоятнинг малакали мутахассислари томонидан жарроҳлик операцияси учун Республика шошилинч тиббий ёрдам Жиззах вилоят илмий марказига ордер беришди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 14 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, секторлар, корхона, ташкилот ва мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилиб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар дастурлари асосида (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар