Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мирзачўлнинг янги ташрифномаси

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани "Боғбон" маҳалласи ҳудудида жойлашган Қозоқ миллий драма театри биноси реконструкция қилингач, бутунлай янги қиёфага кирди.

 

1.JPG

 

“Обод қишлоқ” дастури доирасида қайта қурилиб, жиҳозланган кўркам иншоот энди нафақат театр, балки туман байналмилал маданият марказига айланди.

 

4.JPG

 

Мирзачўл – байналмилал туман. Бу ерда чўлни ўзлаштиришга биринчилардан бўлиб келган турли миллат вакилларининг фарзандлари истиқомат қилади.

 

5.JPG

 

Туман қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадошлиги туфайли ҳудуднинг миллий таркибида қозоқлар алоҳида ўрин тутади. Қадимдан бир оила фарзандидек яшаб келган икки миллат вакилларининг миллий маданияти, урф-одатлари бирлашиб, бир-бирини бойитиб келаётир.

 

Ўтган асрнинг ўрталарида республикамизда ягона Қозоқ миллий театри ҳам айнан шу ерда ташкил этилган. Кейинчалик театр фаолиятини моддий қўллаб-қувватлашга эътиборнинг сусайиши оқибатида бинодан фойдаланишга, ижодий жамоани шакллантиришга ҳам имкон бўлмай қолган эди.

 

Бугун театр биноси реконструкция қилиниб, туман марказидаги энг кўркам иншоотга айлантирилди. Театрнинг ташқи ва ички томонларини таъмирлашда замонавий меъморлик ва қозоқ миллий маданияти анъаналарига хос услублардан фойдаланилиб, кўркам ва ҳашаматли маданият муассасаси бунёд этилди. Театр ҳовлисида манзарали дарахт ва гуллар экилди.

 

Театр биносидан доимий фойдаланиш мақсадида ҳар бир хона реконструкция қилинди. Қозоқ миллий буюмлари кўргазма хонаси ташкил этилди. Миллий чолғучилик, рақс, ашула, тасвирий санъат каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

 

Алоҳида хоналар ажратилиб, ўзбек-қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши эътиборга молик иш бўлди.

 

– Президентимизнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга бераётган катта эътибори тарихий илдизлари туташ бўлган икки халқнинг маданий алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилаётир, – дейди Жиззах вилояти қозоқ миллий маданий маркази раиси Ўтеп Сайдомонов. – Шу ўринда Мирзачўлда бир вақтлар анча машҳур бўлиб, кейин фаолияти сўниб қолган Қозоқ миллий театрининг қайтадан тикланиб, ўзбек-қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши халқларимиз муштарак маданиятининг ривожига жуда катта ҳисса бўлиб қўшилди. Марказ фақат халқлар дўстлигининг рамзий ифодаси эмас, балки амалий ҳаракатлар маркази бўлади.

 

Марказнинг театр қанотида ташкил этилгани маданий тадбирларни ташкил этиш, ижодкорлар билан яқин ҳамкорликда ишлашда катта қулайлик яратади.

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар