2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳар бир мурожаат эътиборда

Бухоро вилояти Қоракўл туманида вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди. Унда Янги замон, Полвонлар ва Мироб маҳаллалари аҳолиси иштирок этди.

Мурожаатлар асосан ер муносабатлари, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик, ички йўлларни таъмирлаш, иш билан таъминлаш, устама ва ижтимоий тўловларни ундириб бериш, электр ва газ таъминоти соҳаларида бўлди. 
– Тиббиёт техникумини тамомлаганман, – дейди фуқаро Мавжуда Сафарова. –Турмуш ўртоғим ҳам ўрта маълумотга эга. Аммо, иккимиз ҳам иш топа олмаётганлигимизни билдириб, иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўрадик.  

Мурожаатчи туман бандликка кўмаклашиш марказида доимий иш топиш учун тегишли тартибда рўйхатга қўйилди ва вақтинчалик мавсумий иш билан таъминланди. Яна бир мурожаат ногиронлик аравачасини олиш бўйича бўлди.  

– Онам бир неча йилдан буён юра олмайдилар, – дейди Шарофат Тўраева. – Кўрсатмаган шифокоримиз қолмади. Юриб кетишлари учун маълум бир муддат талаб қилинар экан. Вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилаётган сайёр қабулга келиб онам учун ногиронлик аравачаси олишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдим. 

Вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан мазкур мурожаат ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Фуқарога янги ногиронлик аравачаси топширилди. 

– Оилам “Темир дафтар” га киритилган, – дейди фуқаро Жўрақул Бобомуродов. – Сайёр қабулда тиббиёт техникумида шартнома асосида ўқиётган фарзандим учун шартнома тўловларини тўлашда ёрдам сўраб мурожаат қилдим.  

Фуқаро мурожаати ўша ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Яъни, маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан рўйхатга олиниб, шартнома пуллари ёшлар ишлари агентлиги Қоракўл тумани бўлими томонидан тўлаб бериладиган бўлди. 

– Ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати ётади, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шерзод Баҳронов. – Халқимиз амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини эртага эмас, индинга эмас, бугун ҳаётида кўришни истайди. Сайёр қабулда ҳам иложи борича мурожаатларни жойида ҳал қилишга ҳаракат қилдик. 30 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Қолганларини ҳам тегишли ташкилотларга юбордик ва натижаси бўйича назорат қилиб турамиз.  

Бундан ташқари, аҳолига сайёр тартибда давлат хизматлари яъни болани мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, электрон рақамли имзо сертификатини олиш, кадастр паспортини шакллантириш каби йўналишларда 20 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Шу билан бирга туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилиш, никоҳ, ўлим билан боғлиқ фуқаролик ҳолатлари ҳам қайд этилди. Шу куни ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.  

Туман тиббиёт бирлашмасининг тор доирадаги мутахассислари томонидан 130 нафардан зиёд аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди. 18 нафар беморга амбулатор кўрсатма ҳамда 1 нафар беморга туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанишга йўлланма берилди. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилиб, давра суҳбатлари ўтказилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар