Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мамлакатимиздаги ислоҳотлар миллионлаб ёшларни ташаббускорликка чорламоқда

Айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги катта тантана қилинмоқда. Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан “Мустақиллик — улуғ неъмат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда мустақиллик — энг буюк неъмат, эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқи, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларини таъминлашнинг бош омили эканлигига алоҳида урғу берилди.  

— Бугун биз эришган юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир, — деди Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова. — Ўтган 31 йил давомида мамлакатимиз ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларида улкан ишлар амалга оширилди. Хусусан, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифасига айланди. Уларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялашга ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда. Энг муҳими, мамлакатимизда уларга берилаётган эътибор, давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб боряпти. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсатига қаратилаётган эътибор, жумладан, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ташаббус” каби ижтимоий ривожланиш дастурлари йигит-қизларни янгича фикрлаш ва ишлашга ундамоқда. Юз минглаб, миллионлаб ёшларни ташаббускорликка чорламоқда. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилгани, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан уларнинг муаммолари билан ишлайдиган ёшлар масалалари бўйича етакчилар фаолияти йўлга қўйилгани ёшларга қаратилаётган эътибор намунасидир. 

Давра суҳбатида қайд этилганидек, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 фоизини ёшлар ташкил этиши давлатимиз зиммасига улкан масъулият юклайди. Зеро, ёшлар давлатнинг қудратини белгилайдиган муҳим  омиллардан биридир. Шундай экан, келажагимиз эгаларини ҳар томонлама, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор, шижоатли қилиб тарбиялаш долзарб масалалардандир. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.   

Тадбирда сўз олганлар ёшлар билан ишлашда ўзликни, миллий ғурур тушунчаларига аҳамият бериш ва аждодларга муносиб фарзанд бўлиб, мустақилликнинг қадрига етиш, Янги Ўзбекистон тараққиёти учун ҳисса қўшишга мотивация бериш лозимлигини қайд этишди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар