
Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатовнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳамда “Telegram” мессенжеридаги рақамига мурожаат йўллаб, шахсан қабул қилишни сўраган фуқаролар учун бугун, 3 ноябрь куни ҳокимлик биносида навбатдаги қабул ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят, тегишли туман ҳокимликлари мутасаддилари, алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.
Вилоят ҳокими 38 нафар фуқаронинг ички йўлларни таъмирлаш, йўловчи ташиш транспортлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уй-жой билан таъминлаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, алимент ундириш, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан эшитиб, уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди.
ЎзА
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |