Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Олий суд раиси фуқароларни онлайн қабул қилди

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов видеоконференцалоқа воситасида 15 нафар фуқарони қабул қилди.

Фуқаролар Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Қашқадарё,  Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Андижон вилоятидан бўлиб, мурожаатларнинг 4 таси иқтисодий ҳамда 11 таси фуқаролик ишларига тааллуқли бўлди. 

Мурожаатчиларнинг такрорий кассация шикоятлари қонунда белгиланган тартибда ўрганиш учун қабул қилинди. 

Айтиб ўтиш керакки, Олий суд раиси қабулига киришнинг муайян тартиби мавжуд. Унга кўра, мурожаатчи Олий суд раиси ўринбосари томонидан берилган жавоб хатидан норози бўлган тақдирда Олий суд раиси қабулига кириши мумкин. 

Олий суд раисининг қабулига кириш учун такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги ариза топширилгач, фуқаролар қабули рўйхати шакллантирилади. Улар судловга тегишлилигига қараб сараланади. Олий суд раиси томонидан фуқароларни қабул қилиш ушбу рўйхатнинг шаклланишига қараб амалга оширилади. 

Фуқароларнинг Тошкент шаҳрига келиб, беҳуда вақт ва маблағ сарфлашларининг олдини олиш, уларга ҳар жиҳатдан қулайлик яратиш мақсадида барча судлар биноларида видеоконференцалоқа воситалари ўрнатилган. Фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги судлар биноларига бориб, тизим орқали Олий суд раисининг қабулида иштирок этиши мумкин. 

Олий суд раисининг қабулига ёзилиш тартиби қуйидагича: такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги аризага шикоятда келтирилган важларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, Олий суднинг фуқаролар қабулхонасига топшириш, почта орқали юбориш ёхуд Олий суднинг интерактив хизматлари портали (qabul.sud.uz) орқали юбориш лозим. 

Шунингдек, туман, шаҳар, туманлараро ёки вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ёзма мурожаат топшириш ва интерактив хизматлар портали орқали мурожаатни Олий судга юбориш ҳам йўлга қўйилган. 

Бундан ташқари, Олий суд раисининг қабулига қадар иш биринчи инстанция суди қарори апелляция инстанцияси суди томонидан, сўнгра Олий суд судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда Олий суд раиси ўринбосари томонидан такрорий кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, шикоят қаноатлантирилмай қолдирилганлиги ҳақида рад жавоби берилган бўлиши талаб этилади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар