Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мактаблар қиш мавсумига шай

Сирдарё вилоятида мавжуд 300 дан зиёд умумтаълим мактабида 148 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олади. Айни пайтда мазкур муассасаларда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.

Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча умумтаълим мактабларида қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Умумтаълим мактабларининг 144 таси табиий газ билан, 157 таси кўмир билан иситилади. Кўмир билан иситиладиган умумтаълим мактаблари учун 4 минг 280 тонна кўмир ва брикет кўмир ёқилғиси жамғариш белгиланган. Лозим бўлган кўмир ёқилғисидан 2 минг 466 тоннаси умумтаълим мактабларига етказиб берилган ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Вилоят халқ таълими бошқармасидан олинган маълумотга кўра, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 838 миллион сўм ажратилиб, 5 та умумтаълим мактаби капитал таъмирланган.

– Шунингдек, 16 та умумтаълим мактаби жорий таъмирланди, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси Нуриддин Пардаев. – 144 та мактабда 3 минг 528 метр квадрат ойна алмаштирилди. Таълим муассасаларидаги 10 минг 819 погон метр ички ва 1 минг 171 погон метр ташқи иситиш тизими, 8 минг 567 метр квадрат том қисми, 6 та умумтаълим мактабининг электр тизими таъмирланди. 150 муассасанинг иситиш тармоғи босим остида тозаланди, 285 умумтаълим мактабига 27 минг 294 дона тежамкор лампалар ўрнатилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги тегишли фармойиши ижроси доирасида вилоят ХТБ тасарруфидаги 54 та мактабни куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш мақсадида қўшимча равишда 3 миллиард 211 миллион сўм маблағ ажратиб берилган. Бунинг ҳисобидан 28 умумтаълим мактабининг иситиш тизими таъмирланди. 27 умумтаълим мактабидаги 85 дона иситиш қозони янгисига алмаштирилди. 28 таълим муассасасининг том қисми таъмирланди. 2 та умумтаълим мактабига кўмирхона қуриб берилди. Бир қатор муассасада эшик ва ромлар алмаштирилди.

Мактабларда қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги баъзи йўналишлар бўйича тўлиқ ҳал этилмаган масалаларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА​​

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар