
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласида 10 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Кенг кўламли бунёдкорлик, ободончилик ишлари самараси ҳудудда кўп қаватли уйларнинг қиёфаси янгиланди, йўлаклари, коммуникация тармоқлари таъмирланди.
Маҳалла ҳудудидан ўтувчи Юқори Қорақамиш канали атрофи илгари қаровсиз, кўримсиз жой эди. Эндиликда бу жойлар ободонлаштирилиб, сўлим хиёбонга айлантирилди. Пиёдалар учун кўприклар, болалар ўйингоҳи ва спорт майдончалари, велосипед йўлаги, фаввора барпо этилди. Ўриндиқлар, шахмат столи, чархпалак ўрнатилди. Дарахтлар экилиб, чимлар ётқизилди. Канал атрофидаги ҳудудда 300 метр узунликдаги ишкомлар ўрнатилиб, узумлар экилди.
Собиробод маҳалласининг ўсиш нуқтаси – тадбиркорлик бўлиб, бу ерда ўнлаб субъектлар – ишлаб чиқариш корхоналари, маиший хизмат шохобчалари, хусусий клиникалар, озиқ-овқат дўконлари фаолият кўрсатмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |