
Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик тўйи олдидан Андижон вилоятида “Хотин-қизлар билан ишлаш долзарб ўн кунлиги” эълон қилинди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган долзарб ўн кунлик доирасида ҳудудларда қийин ва оғир шароитларда яшаётган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш, уларни ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишларига кўмаклашишга қаратилган қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан мулоқоти ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.
- “Аёллар дафтари”га киритилган бирорта аёл эътибордан четда қолмайди, - дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Энг аввало, улар бандлигини таъминлаш, даромад топишлари учун имконият даражасида зарур ёрдам кўрсатилади.
Вилоят ҳокими “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган бир гуруҳ хотин-қизларнинг мурожаат ва муаммоларини эшитди. Мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Жараёнда вилоят ҳокими 100 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун тикув дастгоҳлари топширди. Бу ташаббус хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш билан бирга, шу орқали даромад топиш имконини беради.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |