Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов фуқаролар мурожаатлари бўйича навбатдаги қабулни ўтказди.

Унда талабалар ҳамда уларнинг яқинлари хорижий ва республика олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш, магистратура ва докторантурага қабул, таълим кредити ва бошқа масалалар юзасидан бевосита вазирга мурожаат қилди.  

Икки ярим соат давом этган қабулда вазир томонидан фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига тегишли бошқарма раҳбарлари ва масъуллар иштирокида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.  

Қабулда эллик нафарга яқин фуқаро иштирок этиб, 43 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 15 та мурожаат жойида ҳал этилди, 23 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 5 та мурожаат бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, шу куни вазирликда кун давомида жами 124 нафар фуқаро мурожаатлари қабул қилинди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар